Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни журналист Инобат Ахатова қариндошлари билан бардак чой (турк чойи) ичиш учун кафега борган. Кафе ходими эса кечқурун 10 яримдан кейин аёлларга кириш мумкин эмас, ички қоидамиз шунақа деб айтишган. Сўнгра Инобат Aхатова бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига жойлаган. Натижада ушбу ҳолат кенг жамоатчилик томонидан турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 29 ноябрь куни Тошкент шаҳар ЖИБ Шайхонтоҳур туман судида очиқ суд мажлиси ўтказилган.
Унга кўра, З.Т. ва Х.Х. га нисбатан МЖтКнинг 189-2-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Суд қарорига кўра, улар жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш моддаси билан айбдор деб топилиб, БҲМнинг 20 баравари (6млн 600 минг сўм)дан жаримага тортилган.