Поиск
RUUZ

Спорт

Кураш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медални қўлга киритди

Спортчилар пойтахт вокзалида кутиб олинди.

226views0replies
0

t.me/Minsportuz

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида кураш бўйича ўтказилган XIV жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон спорт делегацияси Тошкентга қайтиб келди, дея хабар бермоқда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.
50 дан ортиқ давлатдан 200 нафардан зиёд спортчилар иштирок этган жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида 7 та, аёллар ўртасида 8 та медаллар жамланмаси учун кураш кетган бўлса, ўзбекистонлик спортчилар 7 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Мусобақада Покизахон Камолиддинова, Улбусин Ҳакимова, Ҳилола Ортиқова, Жамшид Маматраҳимов, Эркин Қозоқов, Муҳсин Ҳисомиддинов, Чори Зойиров олтин медалларга сазовор бўлишган бўлса, Филура Эргашева ва Умид Эсонов совриндорлар қаторидан жой олишди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг якуний сарҳисобига кўра, умумжамоада Туркманистон терма жамоаси иккинчи, Қозоғистон курашчилари учинчи ўринни эгаллашди.
226views0replies
0

Комментарии