ФИФА томонидан миллий жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди, дея хабар бермоқда ЎФА Матбуот хизмати.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан 5 поғонага юқорилаб, 68-ўриндан жой олди. Бундан аввал Сречко Катанец жамоаси 73-ўринда бораётган эди.
Шу тариқа миллий терма жамоа Уммонни ортда қолдириб, Осиё жамоалари орасида 9-ўринга кўтарилди.