Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 45 ёшли эркак “Президент трассаси” устидан ўтган кўприкдан ўзини ташлади

Қорақалпоғистонлик марҳум Тошкентга ишлаш мақсадида келиб, ўз жонига қасд қилди.

534views0replies
0

UzNews.uz

2023 йилнинг 29 ноябрь куни Қорақалпоғистонда туғилган 45 ёшли эркак ўзини Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ташлаб ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz'га хабар берди.
Марҳумнинг акаси суҳбат давомида, укаси шу йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрига уни олдига ишлаш мақсадида келганлигини, укасини ўзи ишлайдиган “T.A” МЧЖга қарашли қурилиш объектига бригадир билан суҳбатга олиб кирганлигини билдирган.
Аммо укасининг тоби бўлмагани сабабли ишлаш учун холи бўлмаган, шу сабабли ишга кира олмаган. 29 ноябрь куни соат 06:00 лар атрофида марҳум акаси билан нонушта қилган ва укаси унга Қорақалпоғистонга қайтиб кетиб, ўша ерда бирор бир иш топишини айтган. Қайд этилишича, марҳум ичкиликка ружу қўйган бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
534views0replies
0

Комментарии