• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 ноября 2023

Тошкент метрополитенида илк бор кафтни сканерлаш орқали тўлов тизими ишга туширилди

Йўл ҳаққини тўлаш учун банк карталари, транспорт карталари ёки QR-кодли чек олиш талаб этилмайди.

310
0
t.me/poytaxt_uz

Тошкент метрополитенининг "Халқлар дўстлиги" бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Унга кўра, Тошкент метрополитенидан фойдаланганда йўл ҳаққини тўлаш учун банк карталари, транспорт карталари ёки QR-кодли чек олишнинг ҳожати қолмаяпти. Ўтиш жойида UZINFOCOM'нинг - Palm ID, томирлар тасвирига асосланган идентификациялаш янги биометрик лойиҳаси ишга туширилди.

"Кафтингизни сканер устига тутасиз ва тизим сизни идентификация қилади. Сиздан автоматик тарзда тўлов ечиб олинади. Бунинг учун сиз бир неча дақиқа сарфлаб, дастур орқали ўз шахсий маълумотларингизни киритишингиз зарур", - дейилади хабарда.

Жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил илова ҳам ишга туширилган. Мобил илова орқали виртуал карта очилиб, пул маблағи билан тўлдирилади. Шундан сўнг, тўлов учун кафтингиз кифоя қилиб, ҳеч қандай интернетсиз, карта ёки QR-кодли чекларсиз тўловни амалга ошира оласиз.

310
0