Бугун, 30 ноябрь куни соат 5:33 да Олмаота марказидаги ҳостелларнинг бирида ёнғин юз бериши оқибатида 13 киши вафот этди. Бу ҳақда мамлакат ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, уч қаватли турар-жой биносининг ертўласи ҳостелга айлантирилган. Ёнғин шу жойда содир бўлган.
“Ёнғинни ўчириш давомида 13 нафар қурбонлар аниқланган. Вафот этганлар орасида бир нафар Ўзбекистон яна бир нафар Россия фуқароси бор. Қурбонларнинг кўпчилиги Қозоғистон фуқаролари”, — дейди Олмаота ҳокими Эрболат Дўсаев.
Шунингдек, айрим нашрлар фожиа натижасида вафот этган ўзбекистонликлар сони 2 нафарга етгани ҳақида хабар беришди. Аммо, бу бўйича расмий маълумот берилмади.
Қайд этилишича, ҳостелда 72 киши бўлган, улардан 59 нафари эвакуация қилинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.