Поиск
RUUZ

Назначения

Ўзбекистон биринчи хоними Қатарда таълим бўйича халқаро инновациялар саммитида иштирок этди

Зироат Мирзиёева саммитда иштирок этди, шунингдек, Қатар Миллий музейи ва Ислом санъати музейига ташриф буюрди.

130views0replies
17

ЎзА

Ўзбекистон президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган ХI Таълим бўйича халқаро инновацион саммитда иштирок этди. 
Ушбу йирик анжуман 2011 йилдан буён Қатар Давлати Таълим, фан ва ижтимоий тараққиёт фонди (Qatar Foundation) раиси шайха Муза бинт Носир ал-Миснад шафелигида ўтказиб келинмоқда. Ундан кўзланган асосий мақсад – сиёсат, тадқиқотлар, етакчилик каби соҳаларда ташаббусларни илгари суриш орқали таълимда инновацион дастурларни яратишдир.
Бу йилги тадбир “Сунъий интеллект даврида инсон ижодкорлиги” мавзусига бағишланди. 
Биринчи хоним Қатар миллий музейи ва Ислом санъати музейи билан танишди.
Қатар миллий музейи 2019 йилда очилган. У ерда Қатар Давлатининг тарихи, қатарликлар урф-одати ва анъаналари ҳамда мамлакатдаги ислом обидалари ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган. Меҳмонлар Форс кўрфазининг табиати ва ундаги турли ноёб жониворларнинг ҳаёти билан ҳам яқиндан танишишлари мумкин. 
Ислом санъати музейи Доҳа соҳилидаги сунъий оролда жойлашган бўлиб, 5 қаватдан иборат. 2008 йилда ишга туширилган. Музей Осиё, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларида VII асрдан XIX асрга қадар мавжуд бўлган ислом санъати буюмлари ўз аксини топган. Музей қошида кутубхона ва 200 ўринли ўқув зали, реставрация лабораторияси ва тақдимот ўтказиш учун қатор хоналар мавжуд.
Бу музейда Самарқанддан келтирилган Қуръон саҳифаси нусхаси ҳам бор. Буларнинг ҳаммаси халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва маънавий муштаракликдан далолат беради.
130views0replies
17

Комментарии