Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда чиқинди учун тўловлар 1,5 баравардан кўпроққа оширилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши тарифларни ошириш бўйича қарор қабул қилди.

207views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳрида чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорининг янги нархлари тасдиқланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарор қабул қилди.
Қарорга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун кўрсатиладиган хизматлар — аҳоли учун (бир киши бир ойда) 7500 сўм ҚҚСсиз (амалдаги нарх 4500 сўм).
Бу миқдор бюджет ташкилотлари учун ҚҚСсиз 89 977 сўмни ташкил этади (амалдаги нархи 53 минг 986 сўм).
Қолган ташкилотлар учун тарифлар қуйидагича:
Мазкур тарифлар эълон қилинган муддатдан 15 кун ўтиб амалга киритилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошқа бир нечта вилоятларда ҳам чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари оширилгани ҳақида хабар бергандик
207views0replies
0

Комментарии