Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия ва маданий ҳамкорлик департаменти директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мамажонов Нуриддин Ёқубжонович Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
"Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимининг тегишли қарори ўқиб эшиттирилиб, Нуриддин Мамажонов вилоят ҳокимининг ўринбосари сифатида таништирилди", - дейилади хабарда.