• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 ноября 2023

Қашқадарёда иш вақтида туғилган кун нишонлаган "103" ходимлари жавобгарликка тортилди — видео

Тармоқларда ходимлар байрам қилаётгани акс этган видео тарқалди.

424
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлашгани акс этган видео тарқалди. 

Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилган.

“Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станцияси бўлим мудири, бош ҳамшираси ва икки нафар навбатчи ҳамширасига нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан интизомий жазо чоралари қўлланилди”, — дейилади хабарда.

Аммо, айнан қандай жазо қўлланилгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

424
0