Поиск
RUUZ

Общество

Cамарқандда ерни $97 мингга сотмоқчи бўлган фуқаро ва кадастр муҳандиси ушланди

Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

171views0replies
0

Бош прокуратура департаменти

Ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Аниқланишича, Б.М. Ургут туманидаги “Қ.” МФЙ ҳудудидан 50 сотих захирадаги ер майдонини З.И.га 97 минг АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишган. У ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 31 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Б.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Давлат кадастрлар палатаси Ургут тумани филиали бўлими муҳандиси Н.Н. юқоридаги ер майдонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
171views0replies
0

Комментарии