Жорий йилнинг 20 ноябрь куни инстаблогер Бобур Мансуровнинг тўйида бир нечта автомашиналар гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ушбу ҳайдовчилар аниқланди ва уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 129-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш) 1-қисми тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.