Бугун халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Унга кўра, сессияда Бўриев Шерзод Ахадович Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди, дея хабар берди Давлат активлари бошқармаси агентлиги Матбуот хизмати.
Шерзод Бўриев тайинловга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан аввал Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Сулаймонов Акром Исомиддинович Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.