Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент метросида ёнғин юзага келдими?

Тошкент метрополитени маъмурияти тармоқларда тарқалган видеога изоҳ берди.

17views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. “Тошкент метрополитени” ДУК ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Жорий йилнинг 28 ноябрь санасида “Космонавтлар” метро бекати яқинида жойлашган Тошкент электр тармоқларига тегишли электр кабелларда қисқа туташув ҳолати юзага келган ва бу ҳолат масъуллар томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида бартараф этилган.
Тошкент шаҳар ҳудудий электр тармоқлари хабарига кўра, 110/35/10 кВли “Сайилгоҳ” подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли кабель тармоғи шикастланган. 
Вужудга келган ҳолат бартараф этилгунга қадар истеъмолчилар тўлиқ бошқа тармоққа ўтказилиб, ҳозирда электр энергияси таъминотидан узилишлар йўқ.
Мазкур вазият сабаблари аниқланмоқда.
“Шунингдек, юзага келган ушбу ҳолат метрополитен фаолиятига таъсир қилгани йўқ. Метрополитеннинг “Космонавтлар” бекатида барча қурилмалар нормал ҳолатда ишламоқда”, - дейилади метрополитен хабарида.
17views0replies
0

Комментарии