Бугун, 27 ноябрь куни Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тур доирасида Қаршининг "Насаф" жамоаси Иорданиянинг "Ал-Файсали" жамоасига, Олмалиқнинг ОКМК жамоаси эса Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасига қарши баҳс олиб борди.
"Насаф" ва "Ал-Файсали" ўртасидаги учрашувда қаршиликлар рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Ушбу учрашувда киритилган голларга "Ал-Файсали"дан Резиқ Муҳаммад Банихани ҳисобни очган бўлса, қолган голларга "Насаф" жамоасидан Лима Круз, Зафармурод Абдираҳматов ва Марко Станоевич муаллифлик қилишди.
Шунингдек, мазкур тур доирасида Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ҳам ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасини қабул қилди.
Қизиқарли кечган баҳсда Карим Бензема тўп тепаётган "Ал-Иттиҳод" сафарда ОКМК жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Ушбу ўйинда киритилган голларга "Ал-Иттиҳод"дан Ҳамдаллаҳ (дубл) ва ОКМКдан Боакье муаллифлик қилишди.