Поиск
RUUZ

Общество

Россияда ишлаётган 50 нафардан ортиқ ўзбекистонлик мигрантлар муштлашишди — видео

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.

335views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Краснодар шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат жорий йил 25 ноябрь куни Краснодар шаҳрида жойлашган “Точно” корхонасининг қурилиш объектда содир бўлган.
Корхонага тегишли қурилиш кранидан фойдаланиш масаласида ўзаро келишмовчилик оқибатида ушбу корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиққан.
Ҳозирги вақтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия ваколатхонаси ходимлари томонидан корхона раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда томонларни ўзаро келиштирган ҳолда жавобгарликка тортмасдан ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
335views0replies
0

Комментарии