Поиск
RUUZ

Общество

Расмий изоҳ: Тошкентда Jah Khalib концерти олдидан юзага келган тартибсизликлар сабаби маълум бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан фуқароларга сохта билет сотилганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

375views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Ҳумо Арена"да бўлиб ўтган Jah Khalib концертига кира олмаган оломоннинг видеолари тарқалган эди.
"iticket.uz" компаниясининг Uznews.uz'га маълум қилишича, ташриф буюрувчилар фан зонасига кириши билан олиб сотарлар ва бегона сайтлардан қалбаки чипта сотиб олган кўп сонли одамлар томонидан тартибсизлик юзага келган. Кўплаб чайқовчилар ва сотувчилар билан бирга 500 дан ортиқ қалбаки чипталар аниқланди. Мисол учун, чипталардан бири 115 мартадан кўпроқ сканерланган.
Яна шуни таъкидлаш жоизки, тартибсизликлар натижасида қўлида ҳақиқий чипта бўлган одамлар концертга кира олмаган.

"Таъкидлаб ўтмоқчимизки, Jah Khalib концертига чипталарни "iticket.uz" расмий ресурсидан харид қилган ва концертга кира олмаган ҳар бир кишига пули қайтарилади", — дейилади компания хабарида.

Концерт ташкилотчиларига кўра, чайқовчилар Telegram канали орқали сохта чипталарни ҳам сотишган.

"Улар чипталарни нархидан анча паст нархларда таклиф қилишган ва томошабинлар сотиб олган қалбаки чипталар билан кира олмагач, томошабинларни тартибсизликка чорлай бошлашган. Бундан ташқари, концерт майдони яқинидаги сотувчилар ҳам чипталарни қабул қилиб бўлмайдиган даражада арзон нархларда сотишган. Бу улар сотаётган чипталар қалбаки эканлигини кўрсатади. Чипта нархи концерт ташкилотчиси белгилаган нархдан паст бўлиши мумкин эмас", — дейилади компания расмий баёнотида.

Шунингдек, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу тартибсизликлар ортида турган ва уларни қўзғатган 35 нафар шахс қўлга олингани маълум.
Миллий гвардия ҳам ушбу ҳодисага изоҳ бериб, жамоат тартибини бузган фуқаролар ҳарбий хизматчилар томонидан хавфсиз ҳудудга олиб кетилиб, улар билан суҳбат ўтказилганини қайд этди.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Концерт вақтида тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни Миллий гвардия ҳам рад этди.
Қайд этилишича, ноқонуний фаолият билан шуғулланган, яъни сотилган чипталарни сотиш билан шуғулланган фуқароларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу концерт дастурига кириш учун фуқароларга сохта билет сотилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
375views0replies
0

Комментарии