Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда ИИО ходими ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди — видео

ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлишига оилавий келишмовчилик сабаб бўлган.

586views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқандда фуқаролар ва ИИО ходимлари ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 20 ноябрь соат 19:30 атрофида Самарқанд шаҳар "Бунёд" маҳалласида яшовчи фуқаро М.Р. "102" операторига қўнғироқ қилиб, яшаш хонадонида жанжал бўлаётганлигини маълум қилиб, профилактика инспекторини юборишни сўраган.
Шунга кўра, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ профилактика инспектори фуқаронинг яшаш хонадонига борганида, муқаддам ЖКнинг бир неча моддалари билан судланган фуқаролар М.Р., унинг опаси, турмуш ўртоғи ва укаси ўзаро жанжаллашаётганлигини кўриб, уларни ажратиб, жанжалга чек қўйиш жараёнида, фуқаролар профилактика инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, уни турли жойларига уриб тан жароҳати етказиб, профилактика инспекторига тегишли бўлган транспорт воситасининг олд ойнасини синдириб, моддий зарар етказишган.
Воқеа жойи тегишли тартибда кўздан кечирилиб, фуқароларга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.
586views0replies
0

Комментарии