Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта ўртасида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -5 даражагача тушиб кетади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1023views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун 27 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +20...+25 даража илиқ бўлади.
28 ноябрда фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. Шимолда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
29 ноябрда шимоли-ғарбий ҳудудларидан нам ҳаво оқими кириб келиши ва республика ҳудудининг катта қисмида тарқалиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шамол кучаяди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
30 ноябрда ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғади, бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. 1 декабрда бутун ҳудуд бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилади.
29 ноябрдан ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди ва иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ, Республика шимол ҳудудида кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +21...+24 даража бўлади.
29 ноябрда вақти- вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +15...+17 даража илиқ бўлади.
30 ноябрь ва 1 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари +2...+7 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража бўлади.
1023views0replies
0

Комментарии