Поиск
RUUZ

Общество

Тадбиркорни 15 суткага "тиқмоқчи" бўлгани айтилган ҳоким юзасидан расмий изоҳ берилди — видео

Термиз шаҳри ҳокими чиқинди ташувчи тадбиркорни 15 суткага қаматмоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди.

528views0replies
0

Telegram

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда термизлик “Bio texno eko” МЧЖ раҳбари билан суҳбат эълон қилиниб, унда Термиз шаҳри ҳокими Ўктам Тўраев уни 15 суткага қаматмоқчи бўлгани айтилган. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, унга аҳоли томонидан шаҳарнинг белгиланмаган ҳудудига ташлаб кетилган чиқиндини ўз вақтида йиғиштириб олмаслик, шаҳардаги лотокларни тозаламаслик айби қўйилган. 

"Ҳоким йиғилиш пайтида шаҳар ИИБ бошлиғига топшириқ бериб, тезда олиб бориб 15 суткага тиқасан ва бўйнига жарима қўясан деди. Кими келса ҳам чиқармайсан деб топшириқ берди", - деди тадбиркор.

Суҳбат аудиоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди.
Қайд этилишича, мутасаддилар, кенг жамоатчилик фаоллари иштирокида Термиз шаҳри бўйлаб бунёдкорлик ишларининг бориши кўздан кечирилганда, чиқиндихоналардаги тўпланаётган чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги ҳақида аҳоли томонидан норозилик кайфиятида эътирозлар билдирилган.
Шу боис, ўрганиш жараёнидаги мазкур ишларга бевосита масъул ва жавобгар бўлган “Bio texno eko” МЧЖ томонидан чиқиндихонадаги чиқиндиларни олиб кетиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, ўзига юклатилган вазифаларни мунтазам равишда бажармасдан келаётганлиги ва шаҳарни ободонлаштириш қоидаларини бузганлиги сабабли ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши сўралган.
Термиз шаҳар ИИБ томонидан ҳолат батафсил ўрганилган ва ўрганишлар натижаларига кўра тўпланган ҳужжатлар асосида “Bio texno eko” МЧЖ раҳбари Шерназаров Шухратга нисбатан МЖтКнинг 161-моддасига асосан, БҲМнинг 1 баравари, яъни 330 минг сўм миқдорида жарима қўллаш бўйича баённома тузилган.
Ушбу ҳолат бугун, 26 ноябрь куни ҳам шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан холис баҳо бериш учун қайта ўрганилди.
528views0replies
0

Комментарии