• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 ноября 2023

Қашқадарёда жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз юзасидан қўшимча маълумот берилди — видео

Қизнинг онаси Россияга ишлаш учун кетган бўлиб, у отасининг қарамоғида бўлган.

1006
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қиз етти ой давомида мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, ишчи гуруҳ тузилиб, тезкор ўрганишлар олиб борилган. Аниқланишича, вояга етмаган Т.Ч. Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи отаси Ғ.Ж.нинг қарамоғида эканлиги, онаси X.С. 2023 йил январь ойида Россияга ишлаш учун кетган ва бугунги кунгача яшаш манзилига қайтиб келмаган.

Вояга етмаган Т.Ч.нинг тоғаси X.M. томонидан қилинган мурожаатга асосан, 2023 йилнинг май ойидан Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлагани юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишларига киришилган.

“Вояга етмаган Т.Ч.нинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш ҳамда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш чоралари юзасидан "Ижтимоий иш" очилган. Ҳолат юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилаётганлигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми (одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1006
0