Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда 250 нафардан ортиқ болалар қизамиқ билан шифохонага ётқизилди

Санэпидқўмита вилоятда қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

21views0replies
0

UzNews.uz / Иллюстрация

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқалди. Санэпидқўмита Ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, вилоятда қизамиқ касаллиги билан гумон қилинган беморларни стационар даволаш учун 340 шифо ўрин ташкил этилган, бундан 240 шифо-ўрни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 100 шифо ўрни вилоятнинг Бешкапа болалар сиҳатгоҳида ташкил  этилган.
Шундан, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 240 ўринда 235 та даволанмоқда, 5 шифо-ўрни захираси мавжуд, Бешкапа болалар сиҳатгоҳида 100 ўринда 2 ёшдан юқори беморлардан 20 нафари даволанмоқда, 80 шифо-ўрни захираси мавжуд. 
Ҳозирги кунда, вилоятда жами 85 шифо-ўрни захираси бор, 255 та бемордан 62 фоизи 1 ёшгача болалар, 25 фоизи 1-3 ёшдаги болалар. Бугунги кунда вилоятда диагностикум, реагент ва вакциналар етарлик миқдорда захираси яратилган.  
Вилоятга 9500 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси берилган бўлиб, жами 1936 нафар болалар эпидемиологик кўрсатма асосида қизамиқ касаллигига қарши вакцина билан эмланган. Ҳозирда даволаш профилактика муассасалари эмлаш хоналарида 310 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси захираси мавжуд.  
2023 йил 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.
Айни вақтда қизамиққа қарши вакциналар маълум сабабларга кўра эмлашдан қолиб кетган болалар ҳамда хавф гуруҳига кирувчи, қизамиқ касали бўлган бемор билан мулоқотда бўлган 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларни эмлаш учун ҳудудларга тарқатилмоқда.
21views0replies
0

Комментарии