Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда электобус ва King Long русумли автобус тўйнашди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

22views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида фотосурат тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 13:10 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси “Шахристон” бекатида 51-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.Ж. бошқарувидаги электробус 2М-сонли йўналиш ҳайдовчиси Р.А. бошқарувидаги King Long русумли автобус билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.  
Дастлабки маълумотга кўра, автобус йўловчилари орасида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлиги ҳақида шифохонага мурожаат қилганлар йўқ.
Автобусларга техник шикастланган.
Шунингдек, масъул ходимлар ҳодиса содир бўлган жойга чиқиб, йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди ҳамда ҳодиса бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси ўринбосари бошчилигида хизмат текшируви тайинланди.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
22views0replies
0

Комментарии