Бугун, 25 ноябрь куни Индонезияда 17 ёшли футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистон ҳамда Франция терма жамоалари финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб боришди.
Ушбу учрашувда Франция терма жамоаси Ўзбекистон дарвозасини 1 маротаба ишғол қилди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ушбу ўйинда киритилган ягона голга франциялик Исмоил Бунеб муаллифлик қилди.