Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда ҳоким ёрдамчиси $600 пора билан ушланди

У 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига фуқародан пора талаб қилган.

110views0replies
0

Департамент

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси Д.И. туман кўмир омборига назорат учун масъул шахс этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига фуқаро М.А.дан 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 7 млн сўмни кўмир омбори ҳудудида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
110views0replies
0

Комментарии