Поиск
RUUZ

Реклама

Payme билан X-Factor иштирокчиларига бепул овоз беринг

Куз мавсумининг бошида Payme тўлов хизмати ўз иловасида X-Factor хизматини тақдим этиб, шоу иштирокчилари ва томошабинлари ўртасидаги тўсиқни бартараф этган эди.

350views0replies
0

Хизмат ёрдамида севимли иштирокчиларга бепул овоз бериш ва йиғилган овозлар ёрдамида ғолибларни аниқлаш имкони пайдо бўлди. Шунингдек, иловага «ФТВ» каналида жонли эфирда ўтказиладиган шоу концерт дастури учун чипталарни харид қилиш хизмати ҳам қўшилди.
Payme'даги X-Factor веб-хизмати орқали овоз бериш
Payme халқаро лойиҳанинг технологик ҳамкори сифатида томошабинларга нафақат иштирокчиларни жонли томоша қилиш, балки эркин овоз бериш орқали уларнинг шоудаги тақдирига бевосита таъсир кўрсатиш имконини ҳам тақдим этди. Йиғилган овозлар натижасида томошабинларнинг энг севимли иштирокчиси мукофоти соҳиби аниқланади.
Биринчи овоз бериш жараёни 19 ноябрь куни «ФТВ» телеканалида жонли эфирда бўлиб ўтди. 30 дақиқа давом этган ушбу жараёнда томошабинлар шоу иштирокчиларини ўз овозлари билан қўллаб-қувватлади. Шуни таъкидлаш керакки, Payme иловаси орқали берилган овозларнинг умумий сони СМС орқали юборилган овозлар сонидан ўн баробар юқори натижани қайд этди.
Payme'дан фойдаланган ҳолда X-Factor иштирокчиларига бепул овоз беринг:
• Payme иловасини очинг, илованинг асосий экранидаги X-Factor белгисига эътибор қаратинг;
• белгини босиб, X-Factor бўлимига ўтинг;
• экраннинг юқори қисмида жонли эфир бошланишига қанча вақт қолганини кўрсатадиган таймер пайдо бўлади;
• овоз бериш жараёни бошланганидан кейин таймер «Ҳозир овоз бериш» тугмасига ўзгаради;
• тугмани босиш орқали сиз овоз бериш бўлимига ўтиб, иштирокчилар рўйхати билан танишасиз;
• сизга 10 та бепул овоз тақдим этилиб, уларнинг барчасини сизга ёққан иштирокчиларга бўлиб беришингиз ёки фақатгина битта иштирокчига йўллашингиз мумкин.
Технологик ҳамкорлик Ўзбекистон рақамли технологиялари ва телевидениеси тарихида янги саҳифа очди. Payme ва X-Factor билан ҳар бир томошабин истеъдодлар мусиқа оламининг бир қисмига айланади. Шу сабабли Payme сизни ҳам шоуни шунчаки томоша қилмасдан, овоз бериш жараёнида ҳам фаол иштирок этишга чорлаб қолади.
Реклама ҳуқуқи асосида
350views0replies
0

Комментарии