Бугун, 25 ноябрь куни Индонезияда 17 ёшли футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистон ҳамда Франция терма жамоалари финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 13:30 да бошланади.
Ушбу учрашув Индонезиядаги "Manahan" стадионида бўлиб ўтади. Бу баҳсни мавританиялик Даҳане Беида бошқариб боради. Унга қанотларда Димбиниаина Андриатианаривело ва Жонатан Аҳонто ёрдам беради. Расмий тўртинчи ҳакам Пере Атчога.
Маълумот ўрнида, Франция Ўзбекистон ўртасидаги учрашув ғолиби ярим финалда Мали ва Марокаш ўртасидаги баҳс ғолибига қарши ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси нимчорак финал босқичида Англия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу босқичга етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.