Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда аёл 14 ёш қизни ўз уйида сақлаб, турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлади

Мазкур ҳолат юзасидан болалар омбудсмани айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага мурожаат қилди.

817views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг май ойидан 15 ноябрь кунига қадар Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Хўжабоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А. (аёл) вояга етмаган 2009 йилда туғилган Ч.Т.ни (қиз бола) ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган, дея хабар бермоқда болалар омбудсмани Матбуот хизмати.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни зудлик билан ўрганиш ва вояга етмаган Ч.Т.га нисбатан жиноий ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан қонуний чора кўриш тўғрисида Бош прокуратурага мурожаат қилди.
Вилоят прокуратураси шу кунни ўзида ҳодисани ўрганди ва Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми (одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов гуруҳи тузилди ва тезкор равишда тергов ҳаракатларига киришилди.
817views0replies
0

Комментарии