Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда “ақлли” бекатлар ташкил этилади

Натижада бекатда мобил қурилмаларини қувватлантириш, Wi-fi тармоғидан фойдаланиш ҳамда электрон таблода кутилаётган автобус қатнов вақтларини кўриш мумкин бўлади.

70views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бобур ва Фурқат кўчаларида йўлларни жорий таъмирлаш, транспорт ҳаракатини оптималлаштириш, ИТТни жорий этиш ишлари бошланган.
Ишлар доирасида синов тариқасида “ақлли” бекатлар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Унга кўра, жамоат транспорти йўловчилари ва бошқалар ўз мобил қурилмаларини қувватлантириши, Wi-fi тармоғидан фойдаланиши ҳамда электрон таблода кутилаётган автобус келишига қанча вақт қолганлигини кўришлари мумкин бўлади. Шунингдек, бекат видеокузатув тизими билан ҳам жиҳозланиб, янада кенгроқ бўлади.
Бундан ташқари, Муқимий номидаги театр олдида автомобиллар учун пуллик тўхташ жойлари ва электр транспорт воситаларини қувватлантириш жойлари синов тариқасида ташкил қилинади.
"Қолаверса, велосипед ва самокат фойдаланувчилари ҳам тураргоҳдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади, лекин бепул асосда. Бу мазкур манзилда йўл бўйида тўхташ жойлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаши ва кикшеринг фойдаланувчилари учун қўшимча қулайлик бўлиши кутилмоқда",- дейилади хабарда.
70views0replies
0

Комментарии