Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда мактаб девори қулаб, ўқувчини босиб қолди

Қурилиш ишларини олиб бораётган юк машина деворга тегиб кетган. Натижада болакай деворнинг остида қолиб, қўли синган.

110views0replies
0

Видеодан кадр

“Бу кун” дастурининг хабар қилишича, Самарқанддаги мактаб девори қулаши натижасида ўқувчини босиб қолган. Ушбу ҳолат Самарқанд шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида юз берган.
Мактаб директорининг таъкидлашича, мактаб ҳудудида янги ошхонани қуриш ишлари олиб борилаётган бўлган.
“Бизнинг мактабимизда ошхона йўқ эди. “Open budget”да ғолиб чиқдик. Мана энди 150 кишига мўлжалланган ошхона қурилаяпти.
Катта машина чиқаётган пайт деворга тегиб кетган. Натижада боланинг қўли синган”,- дея изоҳ берди мактаб директори.
Қурилиш компанияси вакили эса бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:
“Бу бахтсиз ҳодиса ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган. Катта машина бўлганлиги учун бурилиб, қайтиб чиқиб кета олмаган. Жабрланувчилар опа-ука бўлган. Опаси жароҳатланмаган".
Мурожаатчининг айтишича, ҳозирда болакайни шифокорлар шифохонада операцияга тайёрламоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат бошқарма масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган. Унга кўра, Самарқанд шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби "Open budget" танловида ғолиб бўлиб, 1 млрд 200 млн сўм маблағ ютиб олган.
Ўрганишлар давомида мактаб ҳудудида қурилиш ишларини бошлаган "Қурувчи" томонидан хавфсизлик чоралари кўрилмаганлиги аниқланиб, вилоят Қурилиш бошқармасига ҳолат юзасидан хат чиқарилган.
“Қурувчи"дан ўз вақтида хавфсизлик чораларини кўришни талаб қилмаганлиги учун мактаб директорига саломатлигини тиклаш таътилидан ишга қайтгандан сўнг (айни пайтда саломатлигини тиклаш таътилида) қонун доирасида чоралар кўрилади”,- дейилади хабарда.
110views0replies
0

Комментарии