• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 ноября 2023

Тошкентдаги “Сағбон” подстанциясида нима сабабдан авария юзага келгани маълум қилинди

Тошкент шаҳар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди.

488
0
Тошкент шаҳар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Тошкент шаҳар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабарига кўра, подстанцияда модернизация ишлари жараёнида, яъни қуввати 40 000 кВА бўлган янги куч трансформаторини алмаштириш вақтида таъминот вақтинчалик иккинчи трансформаторга ўтказилган. Шу сабаб тармоқда юклама ошиб кетган ва бу аварияли ҳолат юзага келишига олиб келган. 

Қайд этилишича, айни пайтда подстанцияда вужудга келган аварияли ҳолатни бартараф этиш бўйича амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан, бунинг учун барча куч ва зарур техника воситалари сафарбар этилган бўлиб, электр таъминотини тезкор тиклаш чоралари кўрилмоқда. Хабарда аварияли ҳолатни бартараф этиш қанча вақт давом этиши ҳақида маълумот берилмаган.

“Модернизация ишлари вақтида юзага келган фавқулодда аварияли узилиш туфайли келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.

488
0