• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 ноября 2023

Бухорода хусусий боғча тарбиячиси ёш болани калтаклади

Тарбиячи ишдан кетди. Ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилди.

542
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда тарбиячининг ўз тарбияланувчисини ураётгани акс этган видеоёзув тарқалди. Мурожаатда келтирилишича, ушбу ҳолат Когон шаҳридаги “Қуёшжон” оилавий нодавлат таълим ташкилотида рўй берган. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, мазкур маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Когон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш олиб борилди.

Жараёнда ушбу ҳолат жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 9:30 ларда Когон шаҳридаги “Қуёшжон” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлганлиги аниқланди.

Вазифасини қўпол равишда бузган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Айни пайтда унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

542
0