• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 ноября 2023

Тошкент метрополитенидаги айрим бекатларнинг иш вақти вақтинча ўзгаради

Иш вақтининг ўзгариши ер усти ҳалқа метро линиясида янги станцияларнинг ишга туширилиши билан боғлиқ.

478
0
Транспорт вазирлиги

Пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент метрополитени "Ер усти ҳалқа йўли" линиясининг иккинчи босқичида "Турон" (13-бекат) ва "Қипчоқ" (14-бекат) янги бекатларини ишга тушириш мақсадида уларни мавжуд линия станциялари билан техник боғлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шу муносабат билан 25 ноябрдан бошлаб айрим станцияларнинг иш вақти ўзгаради.

Хусусан, "Технопарк" («Дўстлик-2») ва "Яшнобод" (2-станция) станцияларининг иш вақти соат 06:00 дан 22:00 гача қисқартирилади.

"Тузел" станциясидан "Қурувчилар" бекати (12-бекат)гача бўлган линиядаги станцияларнинг иш вақти соат 05:00 дан 23:00 гача ўзгармайди.

Қайд этилишича, соат 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача "узел" – "Қурувчилар" бекатлари оралиғида бир томонлама поездлар ҳаракати ташкил этилади.

478
0