• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 24 ноября 2023

Бокуда Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Давлат раҳбарлари ҳамкорлик ва турли соҳалардаги лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдилар. Президент Илҳом Алиевни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишни ҳам таклиф қилди.

243
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.

Томонлар иштирокида Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, шу жумладан олий даражада эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.

Тизим ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани, амалий мазмун билан бойигани мамнуният билан қайд этилди.

Йил бошидан буён товар айирбошлаш 34 фоизга ошди. Автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва ипакчилик тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Транспорт ва логистика соҳасида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Кимё, энергетика, заргарлик, машинасозлик, қурилиш ва бошқа йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Маданий-гуманитар алмашинувни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув якунида давлат раҳбари Озарбайжон президентини ўзи учун қулай вақтда расмий ташриф билан Ўзбекистонга боришга таклиф этди.

243
0