Поиск
RUUZ

Общество

24 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

Ялпи мажлисда давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунлар ҳамда ЖК ва МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар муҳокама қилинади, Олий суд ва бошқалар таркибини ўзгартириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

66views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йил 24 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Танзила Нарбаева раислигида бўлиб ўтган мажлисида маълум бўлди.
Видеоконференцалоқа тизими орқали ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор қонунлар ва масалалар муҳокама қилинади.
Хусусан, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий Қонун, "Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида", "Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунлар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, навбатдаги ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.
Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида бир қатор масалаларни ўзида акс этган шартномаларни ратификация қилиш ҳақидаги ва “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритиш ва Сенат Кенгаши қарорларини тасдиқлаш масалалари ҳам ялпи мажлис кун тартибидан ўрин олгани айтиб ўтилди.
66views0replies
0

Комментарии