Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 9 ёшли йўловчи қизга тегажоғлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

У вояга етмаган йўловчи қизнинг ёнига ўтириб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, қўлидан ушлаган.

338views0replies
0

Ко Дну / Иллюстрация

Шу йилнинг 22 ноябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида фуқаро А.Х.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 11:30 атрофида 115-сонли автобус кондуктори бўлиб ишлайдиган ҳуқуқбузар А.Х. вояга етмаган 2014 йилда туғилган С.Ж.нинг ёнига ўтириб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг қўлидан ушлаган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар айбига иқрор бўлиб, содир этган қилмишидан пушаймон эканлигини билдириб, суддан енгиллик беришини сўраган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.Х.га МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
338views0replies
0

Комментарии