• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 23 ноября 2023

Фарғонада майнинг ферма ташкил қилиб давлатга 12 млрд сўм зарар етказган шахс ушланди

У электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаган.

237
0
Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний тарзда криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, умумий қуввати 104,2 килоВатт/соат бўлган 31 дона "Ватсмайнер М21S" қурилмалари ва 2,16 килоВатт/соат бўлган вентилятор ва ёритгичлар, жами қуввати 106,3 килоВатт/соат бўлган электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаган.

Натижада 2020 йилдан 2023 йилга қадар мазкур шахс жами 2 млн 794 минг бир юз килоВатт электр энергиясидан фойдаланиб, электр таъминоти корхонасининг 12 млрд 369 млн сўмлик мулкини яширин равишда талон-тарож қилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

237
0