Поиск
RUUZ

Спорт

Қўл жанги бўйича "Жаҳон кубоги" финал баҳсларида Миллий терма жамоа ғолиб бўлди

Минск шаҳрида бўлиб ўтган ушбу мусобақада 7 та олтин, 4 та кумуш ва 12 бронза медаль қўлга киритилган.

57views0replies
0

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Минск шаҳрида ўтказилган Қўл жанги бўйича "Жаҳон кубоги" финал баҳсларида Миллий терма жамоа биринчи ўринни эгаллаган.
Таъкидланишича, ушбу Халқаро мусобақада дунёнинг 30 та мамлакатидан 300 га яқин спортчилар иштирок этган.
Якуний натижаларга кўра, 7 та олтин, 4 та кумуш ва 12 бронза медалини қўлга киритган спортчилар умумжамоа ҳисобида Миллий терма жамоани шоҳсупанинг биринчи поғонасига олиб чиққан. Иккинчи ўрин Россия Федерацияси жамоасига, учинчи ўрин эса Жанубий Осетия спортчиларидан ташкил топган жамоага насиб этди.
Маълумот ўрнида, қўл жанги бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг "Жаҳон кубоги" финал баҳсларидаги иштироки 2011 йилда АҚШ да бўлиб ўтган мусобақада ғалаба билан бошланиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди. Шундан сўнг 2019 йилда Германия, 2020 йилда Белоруссия ва 2021 йилда Россия Федерациясида ўтказилган финал жангларида 2 ўринни, 2013 йилда АҚШ да бўлиб ўтган мусобақада эса 3 ўринни эгаллаган.

57views0replies
0

Комментарии