Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кечиктирилган жарима қарздорликларини ундириш мақсадида жорий йилнинг 15 ноябрь кунидан бошлаб кучайтирилган тартибда рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.
Маъмурий амалиёт бўлимидан олинган маълумотга асосан тадбир бошидан шу кунга қадар 6 000 та қоидабузарликка нисбатан 1 млрд 364 млн сўм миқдорда, бир кунда яъни 21 ноябрь санасида 1 229 та қоидабузарлик учун жами 279 млн сўм миқдорда жарима қарздорлиги ундирилган.
Ўтказилаётган назорат-рейд тадбирлари давомида қарздорлигини ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилмоқда. Хусусан, тадбир бошидан шу кунга қадар 187 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.