Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент аэропортида автобуснинг самолёт билан тўқнашиб кетганлиги ҳолатига изоҳ берилди

Тўқнашув натижасида Airbus А320 самолётининг бурун конуси шикастланган.

236views0replies
0

“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида HY054 "Урганч – Тошкент" рейсини бажаргандан сўнг, “Uzbekistan Airways”авиакомпанияси мутахассислари Airbus 320 ҳаво кемасини навбатдаги рейсни амалга ошириш учун тайёрлашаётган бўлган. Тошкент халқаро аэропорти автобусининг ҳайдовчиси аэродром ҳудудида ҳаракатланиш қоидаларини бузган ҳолда ҳаво кемаси билан тўқнашган. Натижада самолётнинг агрегатлари ҳаракатланаётганда ҳаво қаршилигини камайтиришга ёрдам берадиган қисми (носовой обтекатель) шикастланган.
Таъкидланишича, "Uzbekistan Airways" Technics мутахассислари ҳаво кемасининг шикастланган қисмини алмаштириш бўйича таъмирлаш ишларини олиб боришган.
“Жорий йилнинг 18 ноябрь куни ҳаво кемасига парвозларга рухсат берилган.  Соат 14:30 да Airbus A320Neo жадвалга мувофиқ парвозларни амалга оширишни бошлади”,- дейилади хабарда.

236views0replies
0

Комментарии