Поиск
RUUZ

Общество

Қандолатчилик корхоналарига $3 млнгача ёрдам ажратилади

Экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йил муддатгача молиявий ресурслар ажратилиши тўғрида президент фармонни қабул қилди.

121views0replies
0

president.uz / Иллюстрация

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев “Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни қабул қилди.
Фармонга кўра, қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:
— экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда – 1 млн АҚШ долларигача;                              — экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 млн АҚШ долларигача бўлганда – 2 млн АҚШ долларигача;                                                                                                                                                    — экспорт ҳажми 4 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 3 млн АҚШ долларигача;
2025 йил 1 январгача:
— кенг турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари божхона божидан озод этилади;
— ип-калава ишлаб чиқарувчиларга пахта ва сунъий толани ўз эҳтиёжи учун импорт қилишда (қўшни давлатлардан ташқари) транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Шунингдек, фармон билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
2024 йил 31 декабргача ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғимнинг амалдаги миқдори 5 бараварга камайтирилади;
— 2024 йил 31 декабргача бўялган мато ва бўялган газламани реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 фоизни ташкил қилган корхоналарга ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳамда уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади;
2026 йил 1 октябргача тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур бўлган айрим товарларни импорт қилишда божхона божидан озод қилинади;
— саноат зоналарида ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни ижарага беришда тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш даври амалдаги 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади.
121views0replies
0

Комментарии