• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 ноября 2023

Москвада ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида оммавий муштлашув бўлди — видео

Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

336
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 16 ноябрь куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган "Афи Товер" кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар фуқаро иштирокида жанжал содир бўлган.

Свиблово тумани ИИБ маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган оммавий муштлашув ошхонага кириш учун навбатда турган ишчилар ва умумий навбатни четлаб ўтиб, ошхонага киришга уринганлар ўртасидаги оғзаки жанжал сабаб юз берган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан Россия Федерацияси ЖКнинг 213-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иш қўзғатилиб, фуқароларнинг 6 нафари жиноий, 3 нафари мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш шаклида маъмурий, бошқалари ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилган.


336
0