• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 22 ноября 2023

Фарғонада яшаш хонадонида 407 млн сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланди

5 мингдан ортиқ пиротехника воситалари хавфсизлик қоидаларига зид ҳолда сақланган.

218
0
t.me/fargonabojxonaboshqarmasi

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида ўтказилган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш жараёнида хонадон ҳовлисида техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиб, ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф солган ҳолда сақланаётган, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 407 миллион сўмлик 2 турдаги жами 5 мингдан зиёд пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

218
0