• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 21 ноября 2023

Сурхондарёда 17 бош ёввойи қум товушқонини овлаган шахс ушланди

У товушқонларни тунги ёритиш мосламаси билан овлаб, табиатга 16 млн сўмдан ортиқ зарар етказган.

359
0
Коллаж UzNews.uz

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Сурхондарё вилояти Экология бошқармасига  номаълум шахс томонидан  ёввойи қум товушқонини овлаганлиги акс этган расм келиб тушган.

Ҳолат юзасидан экологик суриштирув ўтказилганда, расмда акс этган фуқаро Ангор тумани "Хомкон" маҳалласида яшовчи Н.Ҳ. эканлиги маълум бўлган.

Ўрганишлар давомида фуқаро Н.Ҳ. Ангор ва Музработ туманлари ҳудудида 2022 йилда рухсатномасиз, тунги вақтда 6 бош, 2023 йилда 11 бош қум товушқонини ов қилиш муддатларига зид равишда тақиқланган усул яъни тунги ёритиш мосламаси билан овлаганлиги аниқланган.

Натижада фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан, маъмурий жарима белгиланди.  

Таъкидланишича, фуқаро томонидан 2022 йилда 5 млн 400 минг сўм, жорий йилда 10 млн 890 минг сўм табиатга зарар етказилган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш мақсадида ЖИБ Шеробод туман судига юборилган.

359
0