Ижтимоий тармоқларда фуқаролар ва шифокор аёл ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеодан кўриш мумкинки, эркак фуқаро аёл шифокорга қарата стул улоқтирган. Натижада шифокорга бундай хатти-ҳаракатни содир қилган шахс туман прокурори ёрдамчиси деган мазмундаги хабарлар ҳам тарқалди.
Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, видеода кўрсатилган шахс прокуратура органларида хизмат қилмаслигини маълум қилди.
Ўрганишда, видеохабарда қайд қилинган шахс олий таълим муассасаси талабаси эканлиги аниқланган.
"Олий таълим муассасаси манфаатларига зарар етказмаслик мақсадида бошқа маълумотлар ошкор қилинмайди", - дейилади хабарда.