Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш учун жарима миқдорини ошириш режалаштирилмоқда

Депутатлар Сенатга дарахтларни кесиш учун жарима миқдорини оширишни, шунингдек, юридик шахсларга ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт учун 100 тупдан кўчат экиш мажбуриятини юклашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини юборди.

175views0replies
0

t.me/muxbir1

Бугун, 21 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилиб, ҳужжат Сенатга юборилди. Овоз бериш жараёнида 112 депутатдан 105 нафари мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Қонун лойиҳасида дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо турларини кесиш, шикастлаш ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун катта миқдорда жарима ундирилади.
Дарахтларни ноқонуний кесиш, илдизи билан қўпориш ва уларга шикаст етказиш учун ҳам маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.
Бундан ташқари, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг қонунга хилоф равишда кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланмоқда.
Дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши назарда тутилмоқда.
Қонунчилик палатаси спикери Одилжон Тожиевнинг тушунтиришича, эндиликда дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесадиган фуқаро ёки мансабдор шахс амалда белгиланган жарима миқдоридан ўртача беш баробар кўп жарима тўлашга мажбур бўлади.
"Юридик шахслар дарахт ва буталарни ноқонуний кесиб ташлаганлик учун 99 миллион сўмгача жарима тўлашдан ташқари, уларга ҳар бир ноқонуний кесилган дарахт учун 100 тупдан кўчат ўтқазиб, уч йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилади", – дейди Одилжон Тожиев.
175views0replies
0

Комментарии