• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 21 ноября 2023

Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси 25 ёшли велосипедчини уриб, қочиб кетди

Велосипедчи шифохонада вафот этган.

312
0
Андижон вилояти ЙҲХБ

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 17:35 атрофида Олтинкўл тумани "Бўстон" МФЙ ҳудудида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипедчи 25 ёшли У.О.ни уриб юборган. Аммо, ҳайдовчи У.О.га ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан кетиб қолган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, ЙТҲ оқибатида, У.О. тан жароҳати олиб туман шифохонасига ёткизилган. Аммо, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.

Тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ҳайдовчи қўшни Балиқчи туманидан топилиб, ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

312
0