Ижтимоий тармоқларда автобус фуқарони уриб юборгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Хабарга кўра, жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 17:37 атрофида 82-сонли йўналишдаги “Yutong CNG” русумли автобус Олмазор тумани Гулсарой кўчасидан ҳаракатланиб келаётган бўлган. Қорасарой кўчасига қайрилиб олиш вақтида маст ҳолатдаги фуқаро Ҳ.Б. йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб келиб, автобуснинг ўнг томон ўрта ён қисмига урилган.
Ҳодиса оқибатида фуқаро тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойига тез тиббий ёрдам чақирилган ва фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган.
"Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган",- дейилади хабарда.