• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 ноября 2023

Фарғонада болаларни калтаклаган боғча тарбиячиси жаримага тортилди — видео

Вилоят ИИБ видеодаги ҳолат юзасидан маълумот берди.

389
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда таълим муассасасида ёш болалар калтакланганлиги ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат 2023 йил 3 август куни Марғилон шаҳридаги 37-сон кўп тармоқли ИДМТТда содир бўлган. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан МЖтКнинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) тартибида тарбиячилар Х.Т. ва М.Р.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судига юборилган.

Суд фуқаро Х.Т.га нисбатан қўлланилган МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмига оид қисмини мазкур кодекснинг 271-моддаси 1-қисмига асосан тугатган.

Ҳуқуқбузар М.Р. МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинланган. 

Маълумот учун мазкур модда билан айбланганлар БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача миқдорда жарима билан жазоланиши мумкин. БҲМнинг бир баравари 330 минг сўм.

389
0