• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 20 ноября 2023

Қирғизистоннинг Ўш шаҳри Ўзбекистоннинг биринчи бош консули тайинланди

Зафарбек Аҳмедов Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули бўлди.

388
0
dunyo.info

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг биринчи бош консули этиб тайинланди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

У бунгача Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, ТИВ тизимида, жумладан, Покистондаги элчихонада турли лавозимларда фаолият юритган. Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги 2022 йилда иш бошлаган. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.

388
0